Техника билан таъминланганлик
“NEFTGAZMONTAJ” газ қувурлари тизимини ва саноат ҳамда фуқароларга мўлжалланган объектларни қуриш учун Ўзбекистонда энг йирик замонавий йўл - қурилиш ва махсус техника мажмуига эга. “NEFTGAZMONTAJ” 2004 йилда ташкил этилганини ҳисобга олган ҳолда - техникаларнинг катта қисми 2004 - 2011 йилларда сотиб олинган. Техника мажмуи 650-тадан кўпроқни ташкил этади. Ўз турида ягона бўлган махсус техникалар ҳам бор, айрим намуналар Ўзбекистонда ягона ҳисобланади.
- "LIEBHERR" МК 100 минора крани - бешта ўқли ўзиюрар минора крани, стреласининг максимал узунлиги 52 метр, унинг айланиш чегарасида 1, 6 тонна юк кўтариши мумкин.
- LIEBHERR" LTM 1250/1 автокрани 250 тонна юк кўтаради ва стрела узунлиги 72 метр.
- “CRC-Evans” пайвандлаш комплекси.
- STT + M300C технологияси бўйича газ қувурларини комбинацияланган пайвандлаш учун қурилма.
- "PRIMEDRILLING" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган PD 250/90 RP горизонтал - йўналтирилган бурғилаш қурилмаси.
- “Prime Drilling” PB 38/48 қувур букувчи ҳаракатчан машина.
- MAN" ва "HOWO" автобетон насослари, тирсагининг узунлиги 48 метр.
- НД 18/101 ҳаво компрессорлари, ҳавони 00-250 атмосферали босимгача сиқиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқариш қуввати 40 Нм³/дақ.
- ЗИФ-ПВ-12/0,7 дизелли кўчма винтли компрессор станциялар, ишлаб чиқариш қуввати 12 м3/дақ.
“NEFTGAZMONTAJ” қурилиш машиналари ва механизмлари департаменти Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган, қурилиш техникаларининг аосий турларини ўз ичига олади.