Юк ташиш


Автотранспорт бошқармаси

Бошқарманинг асосий фаолияти бўлиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қурилиш объектларига автомобиль транспорти билан юкларни ташиш ҳисобланади. Юк ташиш қуйидаги автотранспорт турлари билан амалга оширилади:

"Краз" – 63222, "Урал" – 4320 қувур ташувчилар билан қувур ва сим ўрамларини ташиш;

Оғир механизм, машиналар ва ускуналарни "VOLVO", "HOKA" трейлерлари билан ташиш;

Инерт материалларни 40 т. юк кўтарувчи  "RENAULT", "HOWO", "Камаз"–5511, "МАЗ"– 5551 – ағдарма машиналар билан ташиш;

 

Бетон қоришмасини сиғими 9 м3 гача бўлган  бетон қориштирувчи Миксер "RENAULT", Миксер "HOWO", Миксер "Камаз" СБ – 92 - да ташиш;

Қурилиш материалларини, металл конструкцияларни 40 т. юк кўтарувчи "HOKA", "DONGFENG", "Камаз" 5410, МАЗ – 54323 ярим тиркамаларда ташиш;

Бензин, дизель ёқилғисини 10 т. юк кўтарувчи "УРАЛ" – 4320, МАЗ, ЗиЛ бензин ташувчи цистернали автомобилларда ташиш;

Цементни 50 т. юк кўтарувчи "НОКА"цемент ташувчисида ташиш.

Қурилиш - монтаж ишлари учун махсус техника мавжуд:

10 т. дан 50 т. гача юк кўтарувчи автокранлар;

соатига 120м3 тортиш қувватига эга бетон насослари.

Автотранспорт бошқармаси Ўзбекистон Республикаси бўйича автомобилда юк ташишни сифатли ва белгиланган муддатларда амалга оширади.