НЎА ва А (НАЗОРАТ ЎЛЧОВ АСБОБЛАРИ ВА АВТОМАТИКА)


НЎА ва А участкаси

“NEFTGAZMONTAJ” ўз таркибида НЎА ва А участкасига эга.

НЎА ва А ва кучсиз ток билан ишлайдиган тизимларни ўрнатиш бўйича малакали мутахассислар таркиби нефтгаз соҳасининг объектларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий қурилиш объектларида  ишларни бажариш бўйича катта тажрибага эга.

 “NEFTGAZMONTAJ” НЎА ва А участкаси юқори касбий маҳоратга эга мутахасисслардан таркиб топган ва НЎА ва А воситаларини ўрнатиш, насос станциялари тизимларини автоматлаштириш, автоматик тарзда ёнғин ўчириш, электр монтаж ишлари, электр - техник лабораториялар ишларини, ЁҲХБ (ёнғин ҳақида хабар берувчи) ва алоқа воситаларининг барча турлари бўйича қуйидаги ишларни бажаради, айнан:

1. НЎА ва А ва автоматлаштириш тизимларини ўрнатиш:

  • кабелли эстакадаларнинг металл конструкцияларини, қувур симларини, асбоблар остига ўрнатиш, илгакли арматурани, фитинг бирикмаларни ўрнатиш;
  • шчитларни, пультларни ва шкафларни ўрнатиш;
  • кабель маҳсулотларини ўрнатиш;
  • асбобларни ўрнатиш;

2. Изоляция қаршилигини синовдан ўтказиш, қувур симларини синовдан ўтказиш.

3. Электр занжирини текшириш, кабелларни ускуналарга улаш ва кабель маҳсулотларини АБТ ва ТЖ улаш.

4. Насос станцияларни, автоматик тарзда ёнғин ўчириш тизимларини ўрнатиш:

  • кўпик билан ўчириш тизимини ўрнатиш ва созлаш;
  • газ билан ўчириш тизимини ўрнатиш ва созлаш;
  • сплинкер (сув билан ўчириш) тизимларини ўрнатиш ва созлаш.

5. Кучсиз токлар бўйича ўрнатиш ишлари:

  • Ёнғин ҳақида хабар берувчи ускуна (ЁҲХБУ) ўрнатиш ва созлаш;
  • локал - ҳисоблаш тизимини ўрнатиш ва созлаш;
  • телефонлар ўрнатиш ва созлаш;
  • видеокузатув тизимини ўрнатиш ва созлаш;
  • телевидение тизимини ўрнатиш ва созлаш;
  • хабар бериш тизимини ўрнатиш ва созлаш;
  • объектлар айланаси бўйича қўриқлаш тизимини ўрнатиш ва созлаш;

6. Элект - техник лабораторияси (ЭТЛ) иши:

ишга тушириш - созлаш ишлари;

профилактик синовлар ва 6-10кВ кучланишли электрускуналарга хизмат кўрсатиш (мажмуавий трансформатор подстанциясини ўрнатиш, созлаш ва хизмат кўрсатиш);

электр қурилмалар, электр тармоқлари, ерга уланиш мосламалари синовларини ва ўлчовларини ўтказиш, электр ўтказгичларнинг изоляцияси қаршилигини ўлчаш;

10 кВт дан 1200 кВт - гача бўлган частотали ўзгартиргични ўрнатиш ва созлаш, ва равон ишга тушириш;

кабель узилган жойни топиш ва камчиликни бартараф этиш;

доимий токда ишловчи электр юргизгичларни ўрнатиш ва созлаш;

синхрон юргизгич ва қўзғатувчи мослама ўрнатиш ва созлаш.

Барча турдаги бажарилаётган ишларга лицензия ва рухсатномалар мавжуд.