УСКУНАЛАР
Пайвандлаш - монтаж ишлари пайвандлашнинг замонавий ускуналари ва технологияларида амалга оширилади, бу эса бажарилаётган ПМИ барқарорлигини ва ишончлилигини таъминлайди.
“NEFTGAZMONTAJ” МЧЖ инерт газлар муҳитида бурилмайдиган чокларни автоматик тарзда пайвандлаш бўйича энг илғор ускуналарга эга (Аргон – СО2) CRC-EVANS Automatic Welding. PFM – қувур четларига механик ишлов бериш қурилмаси билан жиҳозланган, ички томонга тагидан ўтишни бажариш учун ички центраторлар билан автоматик пайвандлаш каллаклари ўрнатилган, Р600 (охирги модификация) 8 та ташқи автоматик пайвандлаш иккита ёйсимон каллаклари билан, тўлдирувчи ва сиртини қопловчи чокларни тушириш учун иккита горелка билан жиҳозланган.
Трассада қувурларнинг бурилмайдиган туташиш жойларини, тармоқларни STT+M300C усули билан пайвандловчи комплекс бригада ишламоқда. STT + Innershield усули билан кран деталларини монтаж қилиш, бириктириш ва халқасимон бирикиш жойларини пайвандлаш ва сунъий ҳамда табиий тўсиқлар орқали ўтиш, бурилиш бурчаклари, қабул қилиш ва ишга тушириш камералари ва ҳок. бўйича комплекс бригада.
Эгри қувурларни тайёрлаш, изоляция қилинган қувурларни совуқ ҳолда букиш учун қувурларни букувчи ҳаракатчан РВ 3848 машинаси ишламоқда.
CRC - Evans комплекси
CRC компанияси ишлаб чиқарган CRC – Evans automatic welding энг янги юқори технологияли пайвандлаш комплекси, инерт газлар (Аргон – СО2) муҳитида бурилмайдиган бирикиш жойларини автоматик тарзда пайвандлаш учун. Ушбу комплекс Ўзбекистон Республикасида биринчи ва Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Автоматик пайвандлаш комплекси қувур четларига механик ишлов бериш (PFM)
учун дастгоҳлар, ўзиюрар ички центратор - қувур ичидан таг қатламни пайвандлаш учун ўрнатилган автоматик пайвандлаш каллаклар ва пайвандлаш станцияси билан жиҳозланган, тўлдирувчи ва сиртини қопловчи чокларни тушириш учун 8 та Р600 ташқи автоматик пайвандлаш каллаклари (иккита мустақил горелка билан ташқи пайвандлаш каллакларининг янги авлод вакили).
Р600 каллаклари битта ўтишда анча юқори эритишни таъминлайди ва иккита мустақил горелкадан фойдаланиш ҳисобига пайвандлаш тезлигини сезиларли даражада оширади. Иккита горелка билан компьютерлаштирилган пайвандлаш тизими пайвандлашда, пайвандлаш жараёни кўрсаткичларини узлуксиз қайд этиш йўли билан, ўз - ўзини назорат қилишни амалга оширади. Ушбу комплексдан фойдаланиш бирикиш жойидан бирикиш жойигача пайвандлашнинг юқори сифатини таъминлашга ва пайвандланган жойни механик хусусиятларининг сифатли ва барқарор кўрсаткичларига эришишга, оператор пайвандловчининг кичик хатоларида пайвандлаш сифатини барқарорлиги ва битта сменада 40 дан 100 гача бирикиш жойларини пайвандлаб ишлаб чиқариш қувватини оширишга имкон берди.
CRC-Evans автоматик пайвандлаш комплекснинг муваффақиятли ишлаши учун “NEFTGAZMONTAJ” МЧЖ оператор - пайвандловчиларни иккита гуруҳ қилиб (1 гуруҳ - 19 киши, 2 гуруҳ - 20 киши) ва Innershield механизациялашган пайвандлаш электр пайвандловиларини (12 кишилик гуруҳ) Смоленск области Гагарин шаҳри ихтисослашган ўқув марказига ўқишга жўнатди. “NEFTGAZMONTAJ” МЧЖ 16 кишидан иборат STT+M300 ярим автомат пайвандлаш комплекси пайвандловчи операторлари бевосита қурилиш объектида (трассада) катта иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар томонидан ўтказиладиган ўқувни ва амалиётни ўташди. Барча
STT + M 300 комплекси
Энг янги, замонавий, илк бор бизнинг корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига татбиқ этилган,
Lincolnelectric ва CRC-Evans компанияларининг ҳамкорликдаги ишланмаси, қувурларнинг бурилмайдиган бирикиш жойларини, трассадаги тармоқларни пайвандлаш учун иккита ярим автомат STT + М300С пайвандлаш комплекси.
LF-37 ярим автомат пайвандлаш комплекси пайвандловчи симларни механик тарзда узатувчилар ва СО2 муҳитида таг қатламни пайвандлаш учун Invertec STT II пайвандлаш токи манбалари ва ҳимоя қилувчи газлар муҳитида (аргон - СО2) тўлдирувчи ва ташқи қатлам чокларни бажариш учун 10 ташқи автоматик пайвандлаш М300С каллаклари билан жиҳозланган. Ушбу ярим автомат пайвандлаш комплекслари қувур четларининг қирғоқ бурчаклари 30 градус бўлган заводнинг стандарт хомашёсидан фойдаланиш имконини беради. STT пайвандлаш технологияси остки қатлам чокларини сифатли бажаришни таъминлайди. М300С компьютерлаштирилган пайвандлаш каллаги ихчам, амалда ҳар томонлама ишлатиладиган ва фойдаланишда енгил ҳисобланади. Ушбу комплекслар қуйидаги газ қувурларини пайвандлашда қўлланилган эди:
«САЦ-2»; САЦ-4»; «Охангарон-Пунган Қамчик довони орқали»; «Ўзбекистон-Хитой».
Innershield комплекти
Ўзини ҳимоя қилувчи кукунсимон симли механизациялашган Innershield пайвандлаш.
Ўзини ҳимоя қилувчи кукунсимон симнинг афзаллиги шундаки, у эрувчанликнинг юқори коэффициентига эга ва ҳимояловчи газдан фойдаланишни тақозо этмайди. Innershield механизациялашган пайвандлаш комплектига К - 350 мослама билан бирга LN-23P сим узатиш ҳаракатчан механизми ва кабель тўпланмаси билан пайвандлаш горелкаси киради ( К345-10 комплектига иккита режимли электр токининг йўналишини ўзгартирувчи асбоб ҳам киради).
Қувур пайвандлаш базалари
Флюс қатлами остида пайвандлаш учун А2, А6 автоматик пайвандлаш каллаклари ва ESAB фирмаси ишлаб чиқарган, МДҲ, ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари пайвандлаш материалларига ҳам мослаштирилган, ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи LAF 1000, LAF 1250 асбоб билан бутланган БТС-142В автоматик қурилмаси.
БТС-142В афзаллиги қуйидагилар ҳисобланади:
- нуқсонлар фоизи кам (қўлда пайвандлаш мавжуд эмаслиги, оператор -пайвандловчининг кичик хатоларида сифат барқарорлиги);
- пайвандлашнинг тўлиқ жараёни секцияни силжитмасдан амалга оширилади;
- кам сонли хизмат кўрсатувчи ходимлар.
БТС-142В автоматик қурилмаси қувурўтказгичларни қуришда, дала шароитида қувур пайвандлаш базасида флюс қатлами остида икки ва учта қувур секцияларини дастлаб қувурларнинг четларини тайёрлаб, икки томонлама автоматик пайвандлаш учун ихтисослаштирилган. Қувур пайвандлаш базасининг ишлаб чиқариш қуввати бир сменада 25 гача пайвандлаб бириктириш.
ESAB пайвандлаш ускунаси (А6 пайвандлаш каллаклари ва ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи LAF 1250) ҳамда ССТ-141 йиғув дастгоҳи билан бутланган, хорижда ва шунингдек МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган пайвандлаш материалларидан фойдаланишга мослаштирилган ПАУ-1001В ярим автомат қурилмаси. Чокнинг остки қатламини қўлда электрёйли пайвандлаш ва йиғиш ССТ 141 йиғув дастгоҳида амалга оширилади. Кейин остки уланиш қатламини РЭД пайвандлаш учун махсус қияликлар орқали оралиқ жавонга узатилади. Кейин секциянинг яна махсус қияликлари орқали, флюс қатлами остида ESAB ишлаб чиқарган чокнинг сиртқи қатламини тўлдирувчи А6 пайвандлаш каллаги билан автоматик пайвандлаш учун ПАУ-1001В дала автопайвандлаш қурилмасига узатилади. Қувур пайвандлаш базасининг ишлаб чиқариш қувввати бир сменада 15 уланиш жойларини пайвандлаш.
Қувур букиш машинаси
Қувурларни совуқ ҳолда букиш учун, занглашни олдини олувчи 864 - 1220 мм диаметрдаги завод қопламаси ва дизель двигателидан узатма билан, РВ3848 вертикал гидравлик қувур букувчи машина. Қурилма гидравлик дорнни таъминлаш учун қувват ошириш тизими билан жиҳозланган. Қурилма пўлат занжир тасмага ўрнатилган ва -200 С ҳарорат шароитларида ишлаш учун мўлжалланган. Қувур букувчи машина бевосита трассадаги ПМИ амалга оширилаётган жойда 50 гача эгриликларни тайёрлаш учун ихтисослашган.
Горизонтал бурғилаш
PD 250/90 RP горизонтал бурғилаш қурилмаси
PD 250/90 RP горизонтал бурғилаш қурилмаси PRIMEDRILLING компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Ушбу қурилма Ўзбекистон Республикасида биринчи ва Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган қурилма горизонтал йўналишли бурғилаш (ГЙБ) илғор усули билан сув, табиий ва сунъий тўсиқлар орқали газ қувурлари ўтказгичларини қуришни амалга оширишга имкон беради.
ГЙБ бўйича бажарилган ишлар
1) Ушбу қурилма билан Амударё орқали, Хўжайли посёлкаси атрофида “Газли - Нукус” газ қувурида, диаметри 1020 мм, ҳар бирининг узунлиги 814 м. бўлган 2 -та дюкер ўтказгичларни қуриш амалга оширилган. Қудуқлар қазилган, уларни бир хил қолипга келтириш ва газ қувурларининг дюкерларини тайёрлаб қўйилган қудуқларга олиб келиш бажарилган. Қудуқлар деворларини мустаҳкамлаш экологик тоза полимер - гил қоришмаси -бентонитдан фойдаланиб амалга оширилган. Қазилган қудуқларнинг ҳақиқий кесими лойиҳадаги кесимни амалда такрорлади, белгиланган чиқиш нуқтасига тегизиш жуда юқори бўлди. Қудуқларнинг дарё туби юзаси тагидан ўтиш чуқурлиги 17 м ва кириш нуқтасидан 21 м ташкил қилди.
2) Ўрта босимли Ø325мм, ғилофда Ø530мм, узунлиги 200 м газ қувури ўтказгичини ГЙБ усули билан 13 та темир йўллари орқали Бухоро вилояти Когон шаҳри М.Торобий ва Т.Авезов кўчаларида қуриш.
Қуриш муддати: 2010 йил август - сентябрь.
Буюртмачи: Ўзтрансгазинжинеринг АК.
Иш ГНБ PD250/90RP қурилмаси билан, ер ости коммуникацияларининг зич жойлашган тармоғи ҳамда шаҳарнинг чекланган шароитида, шунингдек, темир йўл транспортининг ҳаракатини тўхтатмаган ҳолда горизонтал йўналтирилган қазиш усули билан амалга оширилди. Илғор технологияларни қўллаган ҳолда бу турдаги ишларни амалга ошириш Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилди. Ишлар белгиланган муддатда ва сифатли бажарилди. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, мураккаб ишнинг барча босқичлари илк бор хорижий мутахассисларнинг аралашувисиз, “Нефтгазмонтаж” МЧЖ мутахассислари томонидан мустақил равишда бажарилди.
3) ГЙБ усули билан Ø 406мм газ коллекторини ва Ø 57мм ёқилғи газини Денгизкўл кўлининг бўғози остидан ўтказиш, ҳар бирининг узунлиги “Денгизкўл конининг Шоди участкасини ўзлаштириш” лойиҳаси бўйича 600 м.
Буюртмачи: «Лукойл Ўзбекистон» МЧЖ ҚК
Бош пудратчи: «ERIELLCorporation SRO» МЧЖ ҚК
Қурилиш муддати: 2011 йил июль - октябрь
Ишлар жойнинг мураккаб геологик шароитларда бажарилди: қумлар, барханлар, йўлнинг йўқлиги, қумли жинслар, буларнинг барчаси горизонтал йўналтирилган қазиш жараёнини мураккаблаштирар эди. Сув тўсиқлари орқали, узоқ масофага газ қувурларини ўтказишнинг бошқа усулларига нисбатан ГЙҚ усули энг мақбул ва тежамкор ечим ҳисобланади. Бизнинг ишлар "ЛУКОЙЛ" ва "ERIELL" компаниясининг мутахассилари томонидан яхши баҳоланган эди. 250 тонна тортиш қувватига эга горизонтал йўналтирилган бурғилаш қурилмаларини қўллаган ҳолда бу турдаги ишлар бизнинг минтақамизда бажарилмаган.
Қувур четларини тайёрлаш
Қувурлар четини тайёрлайдиган 2 та СПК 124 дастгоҳларида “NEFTGAZMONTAJ” томонидан бевосита газ қувурларини ётқизиш объектида, дала шароитида, диаметри 1020 - 1220 мм бўлган қувурларни газ билан кесишдан кейин, заводда кесилган каби четларини тиклаш учун фойдаланилади.
Пайвандлаш агрегатлари:
“ХТЗ АС 42А» - 22 дона, “LIEBHERR SR 712 B” - 8 дона, “АСТ-4А” (ТТ-4М занжир тасмали трактор асосида) – 6 дона, “АС-81А (К-701)” - 2 дона.
Умумий сони – 66 дона.