КОМПАНИЯ ҲАҚИДА
«NEFTGAZMONTAJ» - ривожланаётган ташкилот. Бизнинг ташкилот 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, “Узбекнефтегаз” НКМ, “Тошнефтегазқурилиш” ОАЖ, “Бухорогазсаноат қурилиш” ОАЖ, “Жанубгазқурилиш” ОАЖ, “Муборакнефтгазмонтаж” ОАЖ, “Ўзтрансгаз” АК унинг акциядорлари бўлишди.
Корхонанинг ташкил этилиши республикамизга илғор ғарб қурилиш технологиялари ва техникаларини жалб этишга ёрдам берди, бу эса ўз навбатида, бажарилаётган ишлар сифатини сезиларли даражада кўтаришга ва стратегик жиҳатдан муҳим ҳисобланган объектларни фойдаланишга топшириш муддатларини қисқартиришга имкон берди.
Бугунги кунда “NEFTGAZMONTAJ” МЧЖ юқори малакали мутахассислар доимий таркибига эга. Корхона таъсисчилардан ўз ҳамжиҳатлиги (кўпсонли аввалги лойиҳалар давомида) ва тажрибаси бўйича ноёб бўлган, қурувчи -монтажчилар ва операторлардан, ҳамда муҳандис ходимлардан таркиб топган ходимлар жамоасини қабул қилиб олди, ва ушбу жамоанинг исталган мураккабликдаги “калити билан топшириш” лойиҳаларини бажаришга қурби етади. Ўз ишининг устаси бўлган жамоа тажрибаси нафақат умумқурилиш, қурилиш - монтаж ишлари соҳасида қўйилган вазифаларни бажаришга, балки тор ихтисосли лойиҳаларни ҳам самарали равишда уддалашга имкон беради. Ўзининг техник жиҳатдан жиҳозланиши бўйича Ўзбекистон Республикасида корхонага ўхшайдигани йўқ. Бизнинг ихтиёримизда: 650-дан ортиқ автотранспорт воситаларини, қурилиш махсус техникаси ва ускуналарини, горизонтал бурғилаш, ер ковлайдиган техникаларни, юк кўтарувчи механизмларни, пайвандлаш агрегатларини, махсус транспорт ва “Volvo”, “Caterpillar”, “Komatsu”, “Liebherr”, “Renault” каби илғор халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг бошқа механизм ва агрегатларини қўшган ҳолда кенг кўламдаги техникалар мажмуи мавжуд.
2004 йилда корхонада ISO 9001-2000 халқаро стандарти бўйича сифат менежменти тизими ишлаб чиқилган ва татбиқ этилган. Режага асосан бир йилда бир марта тафтиш ўтказилади. Менежмент тизимининг мувофиқлик шаҳодатномаси берилган.