Корхона сиёсати


Дунёнинг илғор мамлакатларида сифат муаммоси давлатнинг ва фуқароларнинг иқтисодий манфаатлари марказида туради, бу эса халқаро бозорнинг кўпгина соҳаларида ушбу мамлакатларнинг пешқадамлигини таъминлашга имкон беради.

NEFTGAZMONTAJ раҳбарияти сифат назоратининг қатъий сиёсатига амал қилади. ИСО 9001:2008 стандарти талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини яратиш, татбиқ этиш ва мунтазам равишда яхшилаш масъулиятини  ўз зиммасига олган.

Корхона раҳбарияти ва жамоаси ишларни кафолатланган сифат билан белгиланган муддатларда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Корхона қуйидагиларни ўзининг бош мақсади деб ҳисоблайди:

  • Буюртмачининг қониққанлик даражасининг ўсиши;
  • таъминловчилар билан ўзаро манфаатли муносабатлар;
  • сифат менежменти тизими самарадорлигини узлуксиз равишда кўтариш;
  • сифат менежменти тизимини доимий равишда такомиллаштириш.

Бизнинг шиоримиз: СИФАТ, НАЗОРАТ, ИЖРО - МУВАФФАҚИЯТ.

Қўйилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун NEFTGAZMONTAJ раҳбарияти сифат менежменти тизимига қўйилган талабларни бажариш бўйича ўз зиммасига қуйидаги, яъни:

  • сифат соҳасида мақсад ва вазифаларни белгилаш бўйича;
  • компания фаолиятини, истеъмолчиларнинг фикрларини, қўйилган мақсадларнинг бажарилишини, доимий яроқлилик нуқтаи - назаридан сифат соҳасидаги сиёсатни мунтазам равишда таҳлилини ўтказиш бўйича;
  • шундай таҳлиллар асосида доимий такомиллаштиришни амалга ошириш, тартибга солувчи ва олдини олувчи ҳаракатлар воситасида сифат соҳасида мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш бўйича;
  • сифат соҳасидаги сиёсатни, унинг тушунилишини ва ташкилотнинг ХСС ишлашини лозим даражада таъминлаган ҳолда, ходимлар эътиборига етказиш бўйича мажбуриятни қабул қилади.

Ушбу мақсадларга эришиш учун биз қуйидагиларни амалга ошириш ниятидамиз:

  • барча ходимларнинг қобилиятидан ташкилот манфаати учун фойдаланиш;
  • барча муаммоларни бизнинг Буюртмачиларимиз эҳтиёжлари нуқтаи назаридан ҳал қилган ҳолда, барча объектларни шартномалар ва битимлар талабларига мувофиқ Буюртмачига топшириш;
  • ходимларнинг касбий маҳорати ва ижтимоий даражасини ошириш учун зарур шароитлар билан таъминлаб, ходимлар таркибини сақлаш;
  • ишлаб чиқаришга нисбатан жараёнли ёндашувдан фойдаланиб ва ресурсларни самарали жалб этган ҳолда, ташкилотни бошқарув тизимини такомиллаштириш;
  • асосий пудратчилардан пудрат олувчиларга ва таъминовчиларга уларнинг сифат тизимини татбиқ этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш.

Корхона раҳбарияти малакали ходимлар - маҳсулот сифатининг кафолати эканлигини тушунади.

Корхона раҳбарияти учун турли ўқув усуллари воситасида ходимларнинг касбий маҳорати даражасини ва малакасини мунтазам равишда ошириш, корхона ва ишлаб чиқариш шароити инфратузилмасини такомиллаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш муҳим ҳисобланади.  

Ходимларнинг тайёргарлигига доимий эътибор қаратиб, манфаатдорлик тамойилларини такомиллаштириб, биз маҳсулот сифатини ошириш муаммоларини самарали ҳал қилишга қодир жамоани шакллантирамиз.

Корхона раҳбарияти сифат соҳасида баҳолаш мумкин бўлган мақсадларни ишлаб чиқиш ва ўз олдига қўйиш, ҳамда ишлаб чиқаришни такомиллаштириш учун мақбул асослар яратади.