06.12.2017

2017 йил 23-24 ноябрь кунлари Тошкентда “Нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг инновацион технологиялари” мавзусида Республика илмий-техник конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбир «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «O‘zLITIneftgaz» АЖ ва Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий-муҳандислик жамияти (ЎзНГС ИМЖ) томонидан ҳамкорликда ташкил қилинди. 

Нефть ва газ конларини фойдаланишга тайёрлаш соҳасида фаолият юритадиган олим ва мутахассислар нефть ва газ кимёси ва энергетиканинг ресурс базасини самарали таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Анжуман давомида баён қилинган ғоялар ва рационализаторлик таклифлар ушбу йўналишда қўйилган ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилишга қаратилди. Уларнинг амалий қўлланилиши нефть ва газни қайта ишлаш ва нефтгаз кимёси корхоналарига ўз фаолиятларини оптималлаштиришга имкон беради, ва улар, ўз навбатида, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган юқори ликвидли маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконига эга бўладилар. 

Тадбир натижалари бўйича инновацион технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

ung.uz