ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олишни қисқартириш келишувини 9 ойга узайтирди


10.05.2017

ОПЕК ҳамда картелга кирмайдиган, аммо нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш келишувига қўшилган мамлакатлар ушбу шартномани яна тўққиз ойга узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда Эрон нефть вазири Бежан Зангона баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».

 

 

 

 

 

 

 

 

 

БАА нефть вазири Сухайл Муҳаммад ал-Мазруий ҳам хабарни тасдиқлаб, унга «натижалар яхши» дея изоҳ берди.

Таъкидланишича, пролонгация муддатида ҳам илгариги квоталар сақланиб қолади.